Жорий йилнинг 14 июль куни Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда IT PARK Тошкент вилояти филилали ҳамкорлигида ҳудудлардаги соҳа мутахассислари иштирокида "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми хисобланган “Coursera” платформасининг бепул ҳамда профессионал махсус ўқув курсларида таълим олиш мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми ҳисобланган "COURSERA" онлайн платформасига жойлаштирилган курслар, уларнинг долзарблиги ва аҳамияти борасида фикрлар билдирилди.
Тақдимотлар, амалиёт билан боғлаган мисоллар иштирокчиларнинг мазкур мавзуда билим ва кўникмаларини ошириши, уларни ўз ҳудудларида ҳам кенгроқ тарғиб этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
"Бир миллион дастурчи лойиҳаси доирасидаги мазкур "COURSERA"онлайн платформасида Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 7 306 нафардан зиёди рўйҳатдан ўтган бўлиб, уларнинг 700 дан зиёди халқаро даражадаги сертификатларга эга бўлдилар. Ўтказилаётган мазкур семинар платформага киритилган ўзгариш ва янгиланишлар, яратилган имконият ва қулайликларни соҳа мутасаддиларига етказишдан иборатдир"-дейди тадбир ташкилотчиси, Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бўлими бошлиғи Бахтберген Худайбергенов.
Савол-жавоблар, баҳс ва мунозаралар, таклиф ва ташаббусларга бой тарзда ўтказилган семинар якунида соҳа ривожи учун режалар белгилаб олинди.